Ушбу кунларда Давлат хизматлари марказларида вирусга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган. Ушбу кунларда Давлат хизматлари марказларида вирусга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Биринчи навбатда, одам кўп тўпланадиган жойларда вирусдан ҳимояланиш тадбирлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги 11 та Давлат хизматлари марказларида Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан белгиланган график асосида профилактик дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур гигиена воситалари билан таъминланди.
Юқоридаги қарорнинг 3-банд “
Шунингдек, иш жойларда ходимларни тана ҳароратини ўлчаш ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойига йўл қўймаслик ҳамда ушбу ходимлар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар бериш белгиланган.
Карантин даврида Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилувчилар сонини камайтириш учун хизматларни онлайн олиш мумкинлиги фуқароларга тавсия қилинмоқда. Бунинг учун my.gov.uz сайтидан фойдаланиш мумкин. Айрим хизматларни олишда (масалан, СТИР рақами ҳақидаги маълумотномани) электрон рақамли имзо ҳам талаб қилинмайди.
Саломат бўлинг!
Тушунганингиз учун миннатдормиз!