Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари маркази янги бинода
16:22 / 2020-11-03

175 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Жомбой тумани фуқаролари эндиликда барча қулайликларга эга, инновацион марказ биносида қулай, тезкор ҳамда шаффоф хизматлардан баҳраманд бўлади.


175 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Жомбой тумани фуқаролари эндиликда барча қулайликларга эга, инновацион марказ биносида қулай, тезкор ҳамда шаффоф хизматлардан баҳраманд бўлади.

– Бундан бир неча йиллар олдин, арзимас юмушларни бажариш учун ҳам айрим давлат идоралари эшиги олдида кунлаб сарғайиб ўтирардик, – дейди меҳнат фахрийси Т.Воҳидов. – Уй-жойимнинг кадастри учун югур-югурларим ҳали эсимдан чиқмаган. Энди бундай сарсонгарчиликлар йўқ. Барча хизматлар битта бинонинг ўзида кўрсатилади.

Марказнинг янги биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, энг замонавий ахборот технологиялари билан таъминланган. Ташриф буюрувчиларга барча шароитлар яратилади. Электрон навбат тизими 4 та мониторда акс этиб туради, 20 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

– Йил бошидан буён туман аҳолисига 24 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди, – дейди Жомбой тумани давлат хизматлари маркази директори Р.Раҳматов. – Хусусан, 1069 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ошиб, бу кўрсатгич сони икки баробарга ошиши кўзда тутилган. Илгариги бинода кутиш залининг торлиги боис мурожаатчилар ичкарига кирса, қолганлари йўлакда кутиб қоларди. Энди бундай муаммо йўқ. 

Марказ биносида туман фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхонаси, инвесторлар хонаси, нотариус бўлими, банк кассаси ташкил этилган. Бундан ташқари, кутиш залида мўъжаз кутубхона мавжуд бўлиб, фуқаролар бу ерда жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини мутолаа қилиш имкониятига эга бўлишади.

photo_2020-11-03_16-13-53.jpg

photo_2020-11-03_16-13-54.jpg

photo_2020-11-03_16-13-55.jpg