English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидларини амалга оширишда ҳали-ҳамон хато ва камчиликлар кузатилмоқда
18:14 / 2018-08-03

Тошкент шаҳридаги Алоқа тарихи музейида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг АКТга ихтисослашган таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Алоқа тарихи музейида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг АКТга ихтисослашган таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Давлат харидлари назорати бошқармаси мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти бўйича тушунча берди.

Мазкур қонун қабул қилинганига уч ой бўлганига қарамай, давлат харидларини амалга оширишда ҳали-ҳамон хато ва камчиликлар кузатилмоқда. Тадбирда харид-режа жадвалларининг тўлиқ жойлаштирилмаётгани, E-xarid порталига жойлаштирилаётган танлов ва тендер ҳужжатларининг қонун ва низом талабларига мувофиқ эмаслиги, аукциондаги эълонларда товарларнинг техник параметри, алоҳида шартлари батафсил кўрсатилмагани, буюртмачи ходимларнинг малакаси етишмаслиги каби масалаларга урғу берилди. Республика товар-хом ашё биржаси вакиллари E-xarid порталида савдо жараёни механизмини батафсил тушунтириб берди.

Мутахассислар маълумотига кўра, давлат харидларининг барча турлари учун махсус ахборот портали жорий этилмоқда. Электрон дўкон ва аукционда ғолибни аниқлаш автоматик тарзда электрон тизим орқали амалга оширилади. Махсус талаблар татбиқ этилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон орқали харид қилинади. Авваллари электрон савдо орқали биржада фақат 10-13 товар, иш, хизматлар гуруҳи бўйича 100 минг АҚШ доллари қийматигача бўлган товарлар харид қилинган.

Давлат харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг очиқ ва шаффоф механизми йўлга қўйилиши ва бу жараёнда тадбиркорлик субъектларига кенг йўл очилиши коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.