English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидлари бўйича тендерда хорижликлар билан бирга иштирок этган маҳаллий тадбиркорларга имтиёзлар берилади
10:54 / 2019-10-29

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш
ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини
кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга мувофиқ стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар:

давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни, улар тузилган санадан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига жойлаштиради;

харидларни электрон давлат харидлари орқали корпоратив буюртмачилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқ амалга оширишга ҳақли.

2020 йил 1 январдан бошлаб агар давлат харидлари бўйича танлов ва тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) иштирок этса, уларга 20 фоизгача миқдорда нарх имтиёзлари берилади.

2020 йил 1 апрелга қадар танлов ва тендер савдолари орқали харид қилиш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда электрон тарзда амалга ошириш имкониятини яратилади.

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб давлат буюртмачиларига электрон дўконнинг қўшимча саҳифасидан фойдаланган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) орасида ҳудудлар кесимида давлат харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.