Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат кадастрлари палатаси биносининг том қисмига қуёш панеллари ўрнатилди
11:29 / 2023-05-11

Президентимизнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш борасида республикамиз бўйлаб бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан 2 ой аввал Кадастр агентлиги "Геоинновaция маркази" давлат унитар корхонаси мутахассислари Хитой Халқ Республикасининг LONGi корхонаси билан 600 киловаттли қуёш панеллари етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди. 

Қуёш панеллари Ўзбекистонга етиб келиши биланоқ Давлат кадастрлари палатаси бинолари унинг ҳудудий бошқарма ва филиаллари биноларига ускуналарни ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, энергия тежовчи манбалардан самарали фойдаланиш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Марказий аппарати маъмурий биносининг том қисмига  1 минг 458 метр кв. майдонда ҳар бири 550 ваттни ташкил қилувчи жами 60 кВтли қуёш панеллари ўрнатилди.  

Андижон ва Наманган вилоят бошқармаларида қуёш панеллари ўрнатилиб, тўлиқ ишга туширилди. Фарғона вилоят бошқармасида эса ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Бу жараён ҳозирда барча ҳудудларда босқичма- босқич амалга оширилмоқда.  

Маълумот ўрнида, қуёш панелларининг ўзига хос хусусияти шундаки, у икки томонлама қувватланувчи Монокристал панель бўлиб, тўғридан тўғри қуёш нури тушмаган ҳолатда ва булутли кунда ҳам ёруғликни ўзида ишлай олади. Қуёш панеллари махсус компьютер дастурида лойиҳалаштирилиб, жойнинг географик координатлари, бино ва том конструкцияси инобатга олинган ҳолда, ҳар бир объектга индивидуал ёндашиб ўрнатилади.  

Жорий йилнинг якунига қадар Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ҳамда туман, шаҳар филиаллари биноларида қуёш панеллари тўлиқ ўрнатилиб ишга туширилиши режалаштирилган.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА