Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат кадастрлар палатаси: шу кунгача 448 минг 919 та объект хатловдан ўтказилди
09:59 / 2025-07-09

АОКАда Давлат кадастрлар палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножатхон Йўлдошева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилаётган хатлов ишлари натижалари юзасидан маълумот берилди.

Давлат кадастрлари палатаси томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижроси юзасидан 2024 йил 8 ноябрь кунидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида хатлов ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.  

Хатлов ишларига 4 ярим мингдан ортиқ кадастр мутахассислари жалб қилинган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 448 минг 919 та объект хатловдан ўтказилди. Шундан 292 минг 768 та ҳужжат UZKAD дастурига киритилди ва жами 179 минг 558 та объект ҳужжатлари “E'tirof” автоматлаштирилган тизимга ўтказилган. Муҳокамада турган объектлар сони 144 минг 615 тани, эълондагилари 16 минг 80 тани, рад этилганлари 1 минг 562 тани ҳамда якунланганлари 1 минг 357 тани ташкил этмоқда.

Шу ўринда қайд этиш кераккки, бугунгача 1 минг 357 та объектга ҳуқуқлар эътироф этилган бўлсада, шундан 1 минг 119 тасига ҳамон юртдошларимиз томонидан ҳуқуқлари эътироф этилгани тўғрисидаги ҳужжатни олиш, яъни давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризалар топширилмаяпти.  

Кечиктирилган ҳужжатлаштириш муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 68-1-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА