Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади
19:08 / 2025-11-05

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 ноябрдаги қарори билан “Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Унга кўра, эндиликда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда – аҳолининг барча тоифаларига, республика даражасида – имтиёзли беморларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан йўлланма асосида ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, беморлар тиббий ёрдам олиш учун ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади. Оилавий шифокор томонидан текширув ўтказилади ва зарурат бўлса, тор соҳа мутахассисига йўналтирилади.

Тор соҳа мутахассиси беморни 1 иш куни ичида амалдаги клиник протоколлар ва даволаш стандартларига мувофиқ кўрикдан ўтказади. Агар беморга стационар шароитда даволаниш зарур бўлса, оилавий шифокор ёки мутахассис томонидан ахборот тизими орқали йўлланма берилади.

Республика даражасида йўналтирилган беморлар бўйича тиббий-танлов комиссиялари 2 иш куни ичида электрон тизим орқали хулоса тақдим этади.

Янги тартиб тиббий ёрдамга бўлган шаффофлик ва тенг имкониятларни таъминлашни кўзда тутади.

ЎзА