Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади
12:49 / 2023-03-29

Жорий йил 24 мартда "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган 1 минг 1 та корхонанинг акция пакетлари (улушлари) рўйхати, акция пакетлари «битта акция – битта лот» тамойили асосида халқ IPOсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиладиган 40 та корхона рўйхати тасдиқланди.  

Шу билан бирга оммавий савдолар орқали сотиладиган 1 минг 46 та давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди.  

2023 йил 1 июлдан жисмоний шахсларга «Давлат мулки» ахборот тизими орқали майдони 2 000 метр квадратгача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади.  

1 сентябрдан эса кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги ордер ва сертификат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.  

Ҳар чоракда жойига чиққан ҳолда инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини оралиқ мониторинг қилиш тартиби бекор қилинади. Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни қоғоз шаклида тақдим этиш тартиби бекор қилиниб, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон базасини «Давлат мулки» ахборот тизимига интеграция қилиш ва тадбиркорлар электрон тизимга киритадиган маълумотлар орқали ҳисоботларни олиш йўлга қўйилади.  

2023 йил 1 сентябргача давлат ихтиёридаги истироҳат боғлари хатловдан ўтказилади.  

 

ЎзА