Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат иштирокидаги корхоналар сони 80 фоизгача қисқаради
16:51 / 2020-02-27

Ушбу фармон билан Давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш, уларни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегияси ҳам тасдиқланади.


Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, мавжуд корхоналарни тубдан ислоҳ қилиш ва улар фаолиятига корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш тўғрисидаги Фармон лойиҳаси тайёрланган. Ушбу фармон билан Давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш, уларни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегияси ҳам тасдиқланади. 

Шунингдек, Мамлакатимиз тарихидаги энг йирик хусусийлаштириш дастури ва Корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш бўйича муҳим қарорлар лойиҳалари тайёрланиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатларга кўра, иқтисодиётда давлат иштироки хусусий секторда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ва рақобат ривожланган соҳаларда камайтирилади. Натижада давлат иштирокидаги корхоналар сонини 80 фоизгача қисқаради.

photo5384569292219067850.jpg