Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат идоралари биноларида умумий қуввати 32,6 мегаваттли қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилди
09:50 / 2022-12-30

Энергетика вазирлиги биносида 240 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур электр станция орқали йилига 432 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва натижада 144 минг метр куб табиий газ тежалишига эришилади.    

– Аҳамиятлиси, ушбу станция кундуз куни вазирлик биносини электр энергияси билан тўлиқ таъминлайди. Шунингдек, электр энергиясининг ортган қисмини ҳудудий электр таъминоти корхонасига узатиш имконияти ҳам яратилди. Шунингдек, вазирлик биносининг кўча чироқлари ҳам тўлиқ қуёш панеллари орқали ёритилмоқда. Жорий йил бошидан республика бўйлаб вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимлик бино-иншоотларида умумий қуввати 32,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ва умумий ҳажми 472,8 минг литр бўлган қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди, – деди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати бош мутахассиси Обиджон Дилмуродов.    

 

ЎзА