Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат грантлари юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди
12:24 / 2022-09-28

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, шаҳар ва туман бўлинмалари ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, шу орқали аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ҳар йили давлат грантлари учун танловлар эълон қилиб келинмоқда.

Танловларга нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан бир нечта лойиҳалар тақдим этилиб, улар орасидан ғолиблар аниқланади.

Тадбирда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходимларига давлат грантларида иштирок этиш тартиби, мазмун-моҳияти, унинг афзалликлари хусусида мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Иштирокчилар грант лойиҳаларига аризалар топшириш тартиби, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни тайёрлашнинг усул ва услублари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА