Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат грантида ўқиётган талаба ҳам стипендия олмаслиги мумкин, агар...
18:39 / 2020-02-07

Ҳозирда юртимизда 100 яқин олий таълим муассасаси бўлиб, 88 минг нафардан зиёд ёшлар давлат гранти, 278 мингдан ортиғи эса тўлов-контракт асосида таълим олмоқда.


Ҳозирда юртимизда 100 яқин олий таълим муассасаси бўлиб, 88 минг нафардан зиёд ёшлар давлат гранти, 278 мингдан ортиғи эса тўлов-контракт асосида таълим олмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 31 январида қабул қилган “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кўра стипендия тўловларида ўзгариш бўлди.

Ушбу масалага бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Олий таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов 1 февралдан бошлаб, талабаларга янги тартибда стипендиялар тайинланиши ва тўланиши тартиби ҳақида изоҳ берди.

photo5325699829055204461.jpg

– Давлат гранти ва стипендияли тўлов–контракт асосида кундузги шаклда таълим олаётган талабларга қатъий белгиланган 428 минг сўм миқдорида базавий стипендия тайинланган, – дейди С.Бузрукхонов. – Ўқув семестри бўйича фанларни аълога ўзлаштирган талабаларнинг стипендиясига 20 фоиз қўшимча берилади. Яъни ҳамма баҳоси беш бўлган талабаларга автоматик равишда 20 фоиз қўшимча қўшилади.

Агарда семестр якунлари бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми қониқарли бўлса, давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.

Янги қарорда ногиронлиги бўлган талабаларга янги имконият яратилди. Яъни тўлов-контракт асосида таълим олувчи 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган ва етим болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиялар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Айни вақтда таълим муассасаларида 580 нафардан зиёд талаба бўлиб, бу уларга қулайлик яратади.

photo5325699829055204462.jpg

Яна бир янгилик. Энди олий таълим муассасаларида Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади. Унга давлат маблағлар ва тўлов-контрак пулларининг маълум фоизи жалб этилади ва иқтидорли, фаол ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар рағбатлантирилади. Бу базавий стипендия миқдорининг 50 фоизигача бўлиши мумкин.

Эсингизда бўлса, тажриба тариқасида жорий йилнинг 1 сентябридан талабаларнинг истагига кўра стипендияли ва стипендияси усули жорий этилган эди. Бунда унинг миқдори 400 минг сўм қилиб белгиланган эди. Ҳозирга қадар бу имкониятдан 196 минг яъни 72 фоиз талаба фойдаланиб, стипендиясиз тўловларни амалга оширди. Энди грант асосида ўқиган ва фанларни аълога ўзлаштирган ёшларга ўтган ойлар учун қўшимча маблағ тўлаб берилади. Бу тажриба контрактда ўқиётганларга жорий этилмайди.

Негаки, олдин тўлов–контракт суммаси бир хил қийматда белгиланган бўлиб, у “ тўрт” баҳонинг пули миқдорида тайинланган эди. Шу боис ҳамма бир хилда 400 минг сўмни олди. Бу ҳақида талаблар олдиндан огоҳлантирилган ва шартномада ҳам қайд этилган.