Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат герби – Ватан тимсоли
15:10 / 2023-07-03

Герб – бу бир давлатни бошқалардан ажратиб турадиган нишони, рамзи ва тимсолидир. Давлатимиз герби 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган қонун билан тасдиқланган. Шу сабаб, ҳар йили 2 июлни Давлатимиз герби қабул қилинган кун сифатида нишонлаймиз.

Навоий шаҳридаги Ёшлар хиёбонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.  

Вилоят фаоллари, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар гербимиз давлатимизнинг сиёсий, миллий, ижтимоий-иқтисодий, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳамда давлат тузилиши тамойиллари, унда акс этган элементлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.  

– Давлатимиз гербида халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ўз аксини топган, – дейди вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Акром Муқимов. – Унда тоғлар, дарёлар, буғдой бошоқлари ва миллий бойлигимиз пахта чаноқлари қийғос очилган ғўза шохларидан иборат чамбаракка ўралган ҳамда гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб турибди. Гербнинг юқори қисмида ҳурлигимизнинг рамзи сифатида саккиз бурчак, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз, марказида афсонавий Хумо қуши тасвирланган. Пастки қисмида юртимиз Давлат байроғини ифода этувчи чамбарак тасмасига “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.  

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Давлат гербидаги ҳар бир чизиқ, ҳар бир ранг, ҳар бир белги ўзига хос маънога эга.  

Абдували Бўриев, ЎзА