Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги
16:46 / 2023-12-06

Тошкентда “Давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масаласи” мавзусида халқаро давра суҳбати ҳамда “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда мутасадди ташкилотлар – вазирлик, идоралар раҳбар кадрлари, шунингдек Англия, Германия, Латвия, Франция, БАА, Корея, Сингапур, Туркия, Озарбайжон каби мамлакатлардан соҳа экспертлари, давлат хизматчилари иштирок этди.

Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Давлат хизматини ривожлантириш-2030” стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асосий йўналишларни белгилашдан иборат.

Анжуманнинг иккинчи куни хорижий экспертлар иштирокида семинар ташкил этилиб, салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш масаласи, истеъдодли шахсларни давлат хизматига жалб қилишнинг замонавий, самарали механизми муҳокама қилинди. Мулоқот жараёнида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда стратегия лойиҳаси бўйича таклифлар ишлаб чиқди. Якунда устувор йўналишлар, асосий вазифалар, масъул ижрочилар белгиланиб, “Йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишилди.

Г.Сатторова, ЎзА