Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатлари
10:44 / 2023-05-11

Президент томонидан 2022 йилнинг 28 октябрь куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида" ги қонунга мувофиқ, жорий йилнинг 1 май санасидан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга кирди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан унинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда вилоят адлия бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари кенгаши, бошқарма ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.  

Фуқаролик хизматида меҳнат муносабатлари муҳим ўрин тутади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида бир қатор ўзгаришлар ва қўшимчалар акс этган. Семинарда маъмурий ислоҳотлар жараёнида янги таҳрирдаги Кодекснинг кучга кириши билан меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш кабилар бўйича мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

[gallery-11834]

Янги Меҳнат кодексида меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги 21 календарь кундан иборат бўлади. Ходимлар битта ташкилотда ёки соҳадаги иш стажи учун қўшимча таътил кунларига эга бўлади. Ходимга ишлаган йилларининг ҳар бир 5 йили учун 2, аммо бир иш йилида жами 8 кундан ошмаган, қўшимча таътил куни тақдим этилади. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, фойдаланилмаган таътил куймайди ва ходим иш даврида ёки меҳнат шартномасини бекор қилишда фойдаланилмаган барча таътиллар учун пулли компенсация олиши мумкин. Муҳим ўзгаришлардан бири муддатли меҳнат шартномаларига тааллуқлидир. Амалдаги Меҳнат кодексида уларни тузиш учун фақат учта асос мавжуд бўлса, янги кодексда 18 та асос белгилаб қўйилди. Муддатли меҳнат шартномаси тузилиши лозим бўлган асослар ва у тузилиши мумкин бўлган асослар белгиланди. Бундай ёндашув, иш берувчиларга ходимларни ёллашда кўпроқ имкониятлар яратади.  

Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмалари раҳбарлари фаолиятида дуч келаётган қатор масалалар таҳлил қилинди, амалиётчи юрист С.Мухторалиев томонидан маслаҳатлар берилди.  

М.Сулаймонов,  

М.Қодиров олган сурат