Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди
11:41 / 2023-04-20

Жойларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг давлат хизматчилари билан очиқ мулоқотлари давом этмоқда.

Қашқадарёда ташкил этилган мулоқотда ҳам агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов вилоят бошқарма ва ташкилотларида фаолият юритаётган Кадрлар бўлинмалари масъуллари, давлат хизматчиларини тинглади.  

Давлатимиз раҳбари бошчилигида соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, бунда давлат хизматчиларининг масъулиятини ошириш, халқ билан самарали ишлашни янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди. Амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари, унда иш берувчиларнинг ходимларни ишга жойлаштиришдаги мажбуриятлари тушунтирилди. Бундан ташқари, штат бирликлари қисқартирилган ҳар бир ходимнинг малакасига мувофиқ, тизимдаги бошқа бўш лавозимларга ишга жойлаштириш бўйича тавсиялар берилди.  

Қайд этилганидек, халқчил давлат хизматини кўрсатишда Кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг ўрни ва роли катта бўлиб, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга.  

Ана шуларни инобатга олган ҳолда иштирокчиларнинг таклифларига асосан, маъмурий ислоҳотлар ижроси юзасидан махсус семинар ташкил этишга келишиб олинди. 

М.Қосимова, ЎзА