Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат фойдасига 301 миллиард сўм ундирилди
14:04 / 2023-08-15

Наманганда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедовнинг 2023 йилнинг 6 ойида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан бошқарма бошлиғи ҳисобот берар экан, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,8 триллион сўмлик 189 мингта ҳужжат ижроси таъминланди. Шунингдек, давлат фойдасига 301 миллиард сўм маблағ ундирилди. Шаҳар ва туман сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар натижасида 529 миллиард сўмлик солиқ ундирувлари билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси таъминланди. Янги ташкил этилган МИБ туманлараро бўлими томонидан 24 миллиард сўмлик 61 минг 717 ҳужжат ижроси тамомланди.  

Ҳисобот давомида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди. Жумладан, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” билан боғлиқ жамғармаларга 45 миллиард сўм ундирилган маблағлар йўналтирилди.  

– Яна бир муҳим масала шундаки, алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрмоқдамиз, – деди сессия ишида МИБ Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов. – Хусусан, жорий йилнинг олти ойида 41 миллиард сўмдан зиёд алимент пуллари ундириб берилди. Янги ташкил этилган жамғарма ҳисобидан 38 нафар ундирувчига 965 миллион сўм пул тўлаб берилди. Меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаган ҳолда бўшатилган 18 киши ишга тикланди. Уларга тўланмай қолган 5 миллиард сўмлик иш ҳақи ундирилди. Маърузачи ўз ҳисоботи давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги чора-тадбирлар ва унинг натижаларига ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан, келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида ҳафтанинг шанба кунлари жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.  

Ҳисобот якунида депутатлар ҳамда маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари томонидан ижро тизими самарадорлигини янада ошириш юзасидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА