Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат департаменти Туркия билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади
10:07 / 2022-08-12

Вашингтон маъмурияти Туркия ва бошқа НАТО давлатлари ҳарбий кучларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш асосий вазифа, деб ҳисоблайди. Келаси ҳафта Анқарада F-16 қирувчи самолётларни етказиб бериш бўйича режалаштирилган маслаҳатлашув ўтиши ёки бўлмаслигига аниқлик киритилмади. Журналистлар билан учрашувда Давлат департаментининг биринчи ўринбосари Ведант Пател шуларни маълум қилди.

“Қўшма Штатлар НАТО иттифоқчиси бўлган Туркия билан ҳамкорликни жуда қадрлайди. Вашингтон ва Анқара ўртасида кўп йиллик ва мустаҳкам алоқа мавжуд. Туркиянинг Шимолий Альянс билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш биз учун устувор вазифа”, деди у.

Пател 15 августга мўлжалланаётган икки давлат ҳарбийларининг учрашуви ҳақида маълумот беришдан бош  тортди.