Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат департаменти Қодировни ҳам «қора рўйхат»га қўшди
08:40 / 2020-07-21

«Қора рўйхат»га қўшилиш АҚШ ҳудудига кириш тақиқланишини англатади.


АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Вашингтон Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни «қора рўйхат»га тиркаб қўйганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Америкалик дипломат қайд этишича, ушбу қарор Россиянинг мазкур минтақаси бошлиғи, гўёки, «инсон ҳуқуқлари бузилиши»га алоқадор эмиш.

«Бу воқеа Қодировнинг Чеченистон Республикасида инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилишига дахлдорлиги билан боғлиқ. Давлат департаменти Қодиров ўн йилдан зиёд вақт мобайнида жуда кўп бор инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилиши, жумладан қийноқлар ва суд қарорисиз қатллар ижро этилишига алоқадорлиги тўғрисида кенг кўламли ахборотларга эга», – дейилади Помпео баёнотида.

Мулозимнинг таъкидлашича, ушбу рўйхат Қодировнинг рафиқаси Медни Қодирова, қизлари Айшат ва Карина (уни Хадижат, деб ҳам аташади)га ҳам тааллуқли.

«Қора рўйхат»га қўшилиш АҚШ ҳудудига кириш тақиқланишини англатади. Аввалроқ Қодиров Америка Молия вазирлигининг санкциялар билан боғлиқ рўйхатига ҳам киритилган.