English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат департаменти АҚШ элчихонасининг Львов шаҳрига кўчирилишига изоҳ берди
12:43 / 2022-02-15

АҚШ элчихонасини Киевдан Львовга кўчириш қарори Америка дипломатларига нисбатан қандайдир таҳдидлар борлиги билан боғлиқ эмас, балки юзага келган умумий хавфли вазият шуни тақозо этмоқда, деб баёнот берди АҚШ давлат департаменти вакили Нед Прайс журналистлар учун ташкил қилинган брифингда.

Давлат котиби Энтони Блинкен душанба куни  АҚШ элчихонасини вақтинчалик Киевдан Львовга кўчиради, деб эълон қилганди. Бундан аввалроқ эса Вашингтон дипломатларининг бир қисмига Украинани тарк этишига рухсат бериб, АҚШ фуқароларини ҳам Украинадан чиқиб кетишга чақирган эди.

“Вашингтон хавфсизлик соҳасида устуворликни белгилашда ўзи қарор қабул қилади. “Бу бизнинг қароримиз",  деди Прайс ва элчихонанинг кўчирилиши Украинанинг яхлитлигини қўллаб-қувватлашдан бош тортилаётганини англатмаслигини маълум қилди. "Аксинча",  деди Прайс АҚШнинг тангликни юмшатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатлари билан Украинани қўллаб-қувватлаётганига урғу бериб.

Нед Прайснинг билдиришича, вазият юмшагандан кейин АҚШ элчихонаси Львовдан Киевга қайтарилади.

Прайснинг изоҳ беришича, Львов фақат жуғрофий нуқтаи-назардан танланган. "Львов Украинанинг бошқа шаҳарларига қараганда кўпроқ ҳимояланган", деди давлат департаменти вакили.