Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастурининг устувор йўналиши ижроси кенг муҳокама қилинди
12:58 / 2022-12-29

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси ҳамда Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурининг еттинчи – Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналиши ижроси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросига бевосита масъул бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари, етакчи “ақл марказ”лари, нодавлат нотижорат ташкилотлари экспертлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Фаррух Ҳакимов 2022 йил бошида Ўзбекистонни келгуси беш йилда ривожлантиришга қаратилган Тараққиёт стратегияси ҳамда Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик ва соҳа экспертлари томонидан муҳокамадан ўтказилгани, натижада халқчил стратегик ҳужжат қабул қилинганлигини таъкидлади.

– Жорий йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида Тараққиёт стратегиясининг VII устувор йўналиши – Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналиши бўйича долзарб масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Мурожаатномада Президент томонидан мамлакатда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган натижалар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги муҳим вазифалар белгиланди.

Президент томонидан дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсати изчил давом эттирилиши, шунингдек, Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилиши таъкидланди.

Давра суҳбатида Президент Мурожаатномасининг мазкур йўналишдаги билдирган вазифалари қатори тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурининг VII устувор йўналиши ижроси кенг муҳокама қилинди, – деди Фаррух Ҳакимов.

Таъкидлаш жоизки, 2022 йилда Тараққиёт стратегиясининг еттинчи йўналишида белгиланган давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги, унинг имконият ва қобилиятини кучайтириш, мамлакатнинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш, Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқиш ҳамда анъанавий ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқалар географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратиб, иқтисодий дипломатияни кучайтириш каби бир қатор мақсадлар доирасида масъул идоралар томонидан салмоқли ишлар, амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Тадбирда иштирок этган эксперт ва мутахассислар томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош устувор йўналиши – Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида минтақамиз улкан имкониятлар маконига айлангани эътироф этилди. 

Ўзбекистон атрофида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик муҳитини таъминлаш, минтақа давлатлари билан аҳил қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, стратегик шерик давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришни изчил давом эттириш ташқи сиёсий фаолият соҳасида стратегик мақсад ва устувор вазифаларни жадал амалга оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистон томонидан халқаро майдонда илгари сурилаётган ташаббус ва саъй-ҳаракатлар ташқи алоқалар географиясининг кенгайиши ҳамда мамлакат иқтисодий дипломатиясининг кучайишига хизмат қилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.


ЎзА