Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастурининг 53 та банди тўлиқ бажарилган
18:44 / 2023-05-10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2023 йил биринчи чораги якунлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, Дастур ижроси доирасида жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 20 триллион сўм ва 11,5 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган. Давлат дастурининг жами 443 та яхлит ва кичик бандларида назарда тутилган топшириқлардан 59 тасининг ижро муддати 2023 йилнинг биринчи чораги этиб белгиланган.  

Шундан 53 та банд ва кичик бандлар тўлиқ бажарилган. Жумладан, ҳар бир фуқаро учун давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш, касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.  

Профессионал таълим соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг “Профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.  

Ушбу ҳужжат профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг лавозим маошларини ўртача 20 фоизга оширишга, фидойи, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилишига хизмат қилади.  

Йиғилишда депутатлар аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилган ишларни ижобий баҳолади.  

Фракция аъзолари муҳокамалардан сўнг Ҳукуматнинг ҳисоботини маъқуллади.  

 Муҳтарама Комилова, ЎзА