Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури тарғибига бағишланган тадбир
18:05 / 2026-02-20

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Маҳаллаларни ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун-моҳиятини партия электорати ўртасида кенг тарғиб қилиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, пленум ва ижроия қўмита аъзолари, партиянинг шаҳар ва туман кенгашлари раислари, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Маҳаллаларни ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида амалга оширишга оид давлат дастури доирасида 337 та аниқ тадбир белгиланган бўлиб, 2026 йилда соҳалар кесимида 59 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳамда стратегик аҳамиятга эга 12 та алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 февралдаги “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, маҳаллаларни иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий жиҳатдан мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгиланди. 

[gallery-27786]

Жумладан, 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш орқали 100 мингта янги иш ўрни яратилади, камбағаллик ва ишсизликдан холи маҳаллалар сони 3,5 мингтага етказилади. Маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш учун 20 триллион сўм маблағ йўналтирилиб, маҳалладаги муаммоларни тезкор ҳал этиш ва ижросини 24/7 онлайн назорат қилиш тизими жорий этилади.

Иқтисодий ислоҳотлар доирасида 2026 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 167 миллиард АҚШ долларига етказиш, 2030 йилга қадар эса 240 миллиард доллардан ошириш учун мустаҳкам замин яратиш кўзда тутилмоқда. Иқтисодий ўсиш суръати 6,6 фоизга етказилиб, инфляция даражаси 6-6,5 фоизга туширилади. Шунингдек, 1 миллион фуқарони доимий иш билан таъминлаш, 263 минг оилани камбағалликдан чиқариш орқали камбағаллик даражасини 2,8 фоизга, ишсизликни 4,5 фоизга тушириш режалаштирилган. 

Шу билан бирга, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида “Касблар шаҳарчаси” ташкил этилиб, техникум ўқувчиларига стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади. Ҳудудларда 24 та малакани баҳолаш маркази ишга туширилади ва халқаро стандартлар асосида сертификат бериш тизими йўлга қўйилади. 

Шунингдек, экологик барқарорликни таъминлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали 7 миллиард куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага 11 миллион тонна зарарли модда чиқарилишининг олди олинади. 2026/2027 ўқувйилидан ҳар бир ҳудудда 14 та “яшил” техникум ташкилэтилади. Шунингдек, электромобиллар учун 16 фоизгача имтиёзликредитлар ажратиш тақозо этилади.

Умуман олганда, қабул қилинган Давлат дастури маҳаллани ривожлантириш, иқтисодиётни инновацион йўлга қўйиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади ҳамда ислоҳотлар марказида инсон манфаатини устувор қўяди.

Тадбир давомида бир қатор депутатлар ва партия кенгаши вакиллари фикр-мулоҳазалар билдириб, давлат дастурида белгиланган вазифаларни аҳоли, айниқса, партия электорати ўртасида партиянинг асосий бўғини ҳисобланган бошланғич партия ташкилотларида кенг тарғиб қилиш таъкидланди ва жойларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш вазифаси белгилаб олинди.

Тадбир якунида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган бир қатор туман партия Кенгашлари замонавий компьютер билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.