Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури лойиҳаси муҳокамада
16:58 / 2024-02-06

Андижон давлат университетида “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишга доир устувор вазифаларни кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган ўқув- семинар бўлиб ўтди.

Университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба -ёшлар иштирок этган семинарда маърузачилар томонидан давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши, 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар, дастурнинг мақсад ва вазифалари, уни амалга оширишга доир устувор вазифалар бўйича кенг маълумот ҳамда тушунчалар берилди. 

[gallery-15813]

– Лойиҳада жорий йил 1 мартдан бошлаб маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида хорижий тилларни ўрганишни тарғиб этиш бўйича “Ибрат фарзандлари” деб номланган мусобақалар, киберспорт ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилиши белгиланганлиги мен каби барча педагогларни қувонтирди, – дейди университет биринчи проректори Хуршидбек Хўжамбердиев. – Ишонаманки, ана шу тадбирлар ёшларимизнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини оширишга, билим ва салоҳиятларини янада юксалтиришга хизмат қилади. 

Семинар сўнггида иштирокчиларга 2024 йилги давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш, бу борадаги таклиф, фикр ва мулоҳазаларни www.uzbekistan2030.uz ва регулатион.гов.уз веб-сайтлари орқали билдириши мумкинлиги айтиб ўтилди. 

Фармон лойиҳаси муҳокамаси жорий йил 9 февралга қадар давом этиши қайд этилди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари