Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури лойиҳаси мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда
12:32 / 2024-02-10

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳудудларда Президентимизнинг "Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган жамоатчилик муҳокамаларини ўтказмоқда.

Термиз муҳандислик-технология институтида бўлиб ўтган жамоатчилик муҳокамасида олий таълим муассасаси ректори Ўрал Аҳмедов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Гулмира Амирова дастурнинг мазмун-моҳияти ва жамиятимиз тараққиётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритди. 

Ҳужжат лойиҳасида стратегиянинг бешта йўналиши бўйича 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар назарда тутилган.

—Лойиҳа вазирликлар ҳамда идораларнинг йил давомида амалга оширадиган аниқ манзилли тадбирлари ва ислоҳотларни ҳуқуқий тартибга солиш йўналишларидан иборат, — дейди "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Гулмира Амирова. —Иккинчи йўналишда жорий йил қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ўрин олган. Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйишдан мақсад турли соҳа вакилларининг таклифларини ўрганиб, янада такомиллаштириш режалаштирилган.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Лойиҳага ўз таклифларини билдирди.

Вилоятнинг таълим, тиббиёт муассасалари ва бошқа идора, ташкилотларида лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири