Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури лойиҳаси “Адолат” СДП вакиллари иштирокида муҳокама қилинди
15:12 / 2024-02-07

Бугун “Адолат” социал демократик партияси Марказий аппаратида “Ўзбекистон-2030" стратегиясини 2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда партиянинг Марказий ва ҳудудий кенгашлари ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, “Ёш адолатчилар” қаноти, “Ёшлар парламенти” аъзолари иштирок этди.

Давра суҳбатида Давлат дастурида назарда тутилаётган мақсад-вазифалар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар алоҳида қайд этилди.

– Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон-2030" стратегиясининг 5 та йўналиши кесимида 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати белгиланмоқда, – деди партия етакчиси Робахон Маҳмудова. – Бунда ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган. 

Лойиҳага кўра, 2024 йилнинг 1 мартидан бошлаб, алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси қарори билан “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади. Мазкур раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва истеъдодини юзага чиқариш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ва ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашиб бориши лозим бўлади. 

[gallery-15833]

Шунингдек, “Келажак касблари” лойиҳасини ташкил қилиш орқали ўқув марказлари билан ҳамкорликда ёшларни 3D моделлаштириш, робототехника, мобилография, маркетинг, график-дизайн, анимация каби замонавий йўналишларда ўқитиш, танлов асосида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғояларини саралаш каби ёшларни қўллаб-қувватлашга доир муҳим вазифалар белгиланаётгани эътиборга молик, – деди партия раиси. 

Давра суҳбатида депутатлар, партия вакиллари ва фаол ёшлар ҳужжат лойиҳаси юзасидан ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдирди. Жумладан, ишсизлар, ёшлар, ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланган аҳоли ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг балансини шакллантириш ҳамда маҳалла раислари орқали аниқ рўйхат асосида платформага киритиш чораларини кўриш, аҳоли ўртасида сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш учун бола туғилганидан бошлаб ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтказиш ва касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш каби муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Шу йил 9 февралга қадар давом этадиган муҳокамаларда партия вакиллари ва ёшлар фаол иштирок этиши лозимлиги қайд этилди. 

Муҳтарама Комилова, Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА