Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури ижроси: ЯИМ 105,7 фоизни ташкил этди
10:34 / 2023-01-31

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йилда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қиляпти.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров маъруза қилмоқда.  

Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида таъкидланганидек, Ҳукумат томонидан Давлат дастури ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Натижада, 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,7 фоизни, шундан ялпи ички маҳсулот таркибида саноат – 105,2 фоизни, хизматлар – 108,5 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 103,6 фоизни ташкил қилди. Давлат бюджетининг жами харажатлари 236,6 трлн. сўмни, шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 177,7 трлн. сўмни ташкил қилди.  

Давлат дастури ижроси доирасида мактабгача таълимдаги қамров даражасини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилди. Масалан, 647 минг 655 нафар 6 ёшли болалар (90 фоиз) мактабга тайёрлов тизими билан қамраб олиниб, қамров даражаси 67 фоиздан 90 фоизга етказилди. Шу билан бирга, 2 минг 48 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.  

Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш мақсади бўйича ҳам қатор ишлар қилинди. Жумладан, педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида 100 минг нафар, махсус платформа орқали 44 минг 979 нафар ўқитувчи малакаси оширилди. Йил бошига нисбатан тоифага эга ўқитувчилар сони 220 минг 110 нафардан 325 минг 818 нафарга ёки 43,8 фоиздан 64,8 фоизга оширилиши таъминланди.  

 

М.Комилова,  

ЎзА