Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури доирасидаги ишлар сарҳисоб қилинди, камчиликлар бор
11:18 / 2022-10-31

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишларнинг мактабгача таълим тизимида бажарилиш жараёнига бағишланган жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Улар томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси доирасида қабул қилинган 2022 йил учун тасдиқланган Давлат дастурининг 38-мақсади (Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш), 39-мақсадидаги (Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш) вазифалар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги “2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича тегишли вазифаларнинг ижроси муҳокама этилди.

Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича тегишли соҳа раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, жорий йил 1 октябрь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 557 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, шундан 435 таси давлат, 2 таси корхоналарга тегишли, 10 таси хусусий, 89 таси давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат, 1023 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 153 минг 464 нафар боладан 119 минг 769 нафари, яъни 78 фоизи қамраб олинган.

2022 йилги Давлат дастурининг 200-банди (2022 йил якунига қадар 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга етказиш) бўйича ҳудуддаги 6 ёшли болалар 39 минг 506 нафар бўлиб, шундан 33 минг 621 нафари (85,1 фоизи) қамраб олинган. 6 минг 881 нафар 6 ёшли бола (17,4 фоиз) мактабгача мажбурий бепул тайёрлов гуруҳларига, 26 минг 470 нафар 6 ёшли бола (67,6 нафари) давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига олинган.

Давлат дастурининг 201-банди (Мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш) бўйича 2022 йилда давлат-хусусий шерикчилиги асосида 7 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ҳамда 125 та оилавий мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда 4 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилоти билан битим тузилган ва ушбу ташкилотлар ўз фаолиятини бошлаган. 3 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилоти бугунги кунгача фаолият бошламаган.

Шунингдек, 125 та оилавий мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш режалаштирилган. Шундан бугунги кунгача 105 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган бўлса, 20 таси ташкил этилмагани сабабли давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижро муддати кечиктирилмоқда.  

Давлат дастурининг 202-банди (Боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб боришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш) бўйича бу йил 1040 нафар мутахассиснинг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириш режа қилинган бўлиб, шундан 992 нафар (95, фоиз) педагог ходимнинг маҳорати оширилган.  

Жорий йилда 8 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш, 19 тасини реконструкция қилиш ва 7 тасини мукаммал таъмирлаш белгиланган.

Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан ҳар хил сабаблар билан мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари жуда паст даражада олиб борилаётгани танқид қилинди. Уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгиланди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА