Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат чегарасини қўриқлаш шарафли вазифа
13:58 / 2022-10-23

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли Булоқбоши туманидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларининг ҳарбий, маънавий-сиёсий фаоллигини ошириш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

– “Тарихсиз келажак йўқ”, – дейди қисм командирининг тарбиявий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Ашурали Акболаев. – Шу маънода ҳарбий хизматчиларимизнинг Андижон шаҳридаги “Бобур уй-музейи” (Арк ичи) меъморий обидасига саёҳати шоҳ ва улуғ саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар даврига оид билимларини янада бойитди.  

Биламизки, улуғ бобомиз Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳарб санъатининг моҳир билимдони бўлган. Саёҳат давомида музейдаги ноёб экспонатлар орқали Бобурнинг ҳаёти ва ижоди билан бирга, унинг жасорати, саркардалик салоҳияти, юришлари, қўл остидаги аскарлар билан муносабатлари ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдик.  

Бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчиларнинг юрт тинчлиги, хавфсизлиги ва шуҳратини юксакларга кўтарган халқимиз қаҳрамонларига бўлган ҳурматини оширишга, ҳарбий бурчга садоқатини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  

Ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ишлар ҳам тизимли равишда олиб борилмоқда.  

Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари иштирокида ўтказилган давра суҳбати  ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.  

Давра суҳбатида ҳарбийлар ўқувчи ёшларга Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, чегара қўшинларининг шонли ва жанговар анъаналари, Давлат чегараларини қўриқлаш шарафли вазифа эканлиги ҳақида гапириб берди. Шунингдек, қисм командирининг таърбиявий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Ашурали Акболаев ўқувчиларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги қарорига асосан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий академик лицейи ташкил этилганлиги,  академик лицейда ўқиш тартиблари,  лицейни тамомлаганларга бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берди. Келажакда ҳарбий бўлиш истагидаги ёшлар мазкур лицейда таҳсил олиб, ўз орзуларини рўёбга чиқаришлари мумкинлигини айтиб ўтди.  

Тадбирда ҳарбийлар ўқувчи ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди. Давра суҳбатида фаол қатнашган бир гуруҳ ёшлар, шунингдек, ёшларни ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти учун лицей директори А.Абдуллаева ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисм командирининг ташаккурномаси билан тақдирланди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА