Давлат бюджетининг 2019 йилги харажатларига ўзгартиш киритилади
Олий Мажлис Сенати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилги харажатларига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилди.
Олий Мажлис Сенати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилги харажатларига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги масалани муҳокама қилди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ижро этиш жараёнида айрим соҳалар бўйича харажатлар кўпайди, шу муносабат билан қўшимча маблағлар йўналтирилди.
Бу йўналишлардаги харажатлар 10 фоиздан ортиққа ошиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш учун харажатлар 12,3 фоизга камайиши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда Сенатга кўриб чиқиш учун киритилган тақдимномасига мувофиқ тегишли йўналишлар бўйича 2019 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларини 11676,3 млрд. сўмга ошириш ва 95,2 млрд. сўмга камайтириш тўғрисида сўровнома баён этилган.
Масала парламент аъзолари томонидан маъқулланди, бу борада Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.