Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджетига 1 млрд. 127 млн. сўм қўшимча божхона тўлови ундирилди
16:31 / 2024-02-20

Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Жиззах шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига Польша давлатидан 2 дона “MAN” русумли юк автотранспорт воситалари ҳамда 2 дона “KRONE” русумли ярим тиркамалар олиб келиниб, “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган.

Ушбу транспорт воситалари юзасидан Жиззах вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назоратини ўтказиш, яъни мутасадди идора ва хорижий давлатларга сўровнома юборилиши натижасида транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили декларацияда кўрсатилганидек 4 йил эмас, балки 4 йилдан ошганлиги аниқланиб, 1 млрд. 127 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган. 

Аммо корхона томонидан ушбу қўшимча ҳисобланган божхона тўловларига эътироз билдирилган. Шундан сўнг, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Қарийб 2 йил давом этган суд жараёнлари натижасида транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили 4 йилдан ошганлиги ўз тасдиғини топган. 

Натижада ушбу корхонадан давлат бюджетига 1 млрд. 127 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари тўлиқ ундириб олинди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА