Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги 2018 йилда қандай бўлди?
11:28 / 2019-05-04

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тингланди.


Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тингланди.

Ҳисоб палатаси томонидан 2018 йилда 180 та ўрганиш ва назорат тадбирлари ўтказилди. Ушбу тадбирлар натижасида бюджетга қўшимча 4 триллион 722 миллиард сўмлик даромад манбалари аниқланди. Шунингдек, 1 триллион 197 миллиард сўм ва 74,2 миллион долларлик молиявий хато ва камчиликлар ва самарасиз харажатлар аниқланди.

Ўтган вақт давомида Давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги ва қонунийлиги юзасидан ўрганишлар (аудит) ўтказиб борилди. Жумладан, таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланилиши ўрганилди.

Унга кўра, 4 та олий таълим объектлари қурилишида 1,9 миллиард сўмлик қўшиб ёзиш ва ишларни сифатсиз бажариш каби камчиликлар аниқланган. Масалан, 2016-2017 йилларда реконструкция қилинган Гулистон давлат университетининг биноси бўйича 2018 йил сентябрда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 1,6 миллиард сўм ортиқча тўлов амалга оширилган.

photo_2019-05-04_11-28-26.jpg

Бундан ташқари, Республика йўл жамғармаси ҳисобидан четдан харид қилиниб, пудратчиларга берилган 19 миллиард сўмлик битим қиймати молиялаштириш даврида ушлаб қолинмагани аниқланди.

Ҳисоб палатасининг асосий вазифаларидан яна бири бўлган Президентимиз қарор ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлиб, ушбу йўналишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги “ijro.gov.uz” электрон тизими жорий қилиниб, “қоғозсиз” назорат йўлга қўйилган. Ушбу назорат тизими билан вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар қамраб олингани, улар ўртасида ахборот алмашинувининг яхшиланиши ва белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали ҳал қилинишида муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур тизимга 259 та идора, ҳокимлик уланган бўлиб, кунлик назорат қилиб бориш йўлга қўйилган. Ижро тўғрисида маълумотлар (тасдиқловчи ҳужжатлар билан) электрон шаклда дастурга киритилади. Зарур ҳолларда Ҳисоб палатаси жойига чиққан ҳолда ўрганиб, кейин назоратдан олади.

Президент ташрифларида берилган топшириқлар ижроси масъул вазирликлар билан жойига чиқиб ўрганилди ва муаммоли масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.