Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджети: 2020 йилда кутилаётган прогнозлар
12:28 / 2019-11-30

Давлат корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизгача камайтирилади. Бундан кўзланган мақсад – тенг рақобат муҳитини яратишдир.


Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров 2020 йилда солиқ ислоҳотларини давом эттириш билан бирга бюджет сиёсатида ҳам жиддий ўзгаришлар назарда тутилаётганини қайд этди.

Давлат корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизгача камайтирилади. Бундан кўзланган мақсад – тенг рақобат муҳитини яратишдир.

2020 йилдан бошлаб фойда солиғи ставкаси 12 фоиздан
15 фоизгача оширилади. Бунинг сабаби – бир томондан, давлат бюджети йўқотишларини қисман қоплаш бўлса, иккинчи томондан эса ишловчиларга иш ҳақини фойда орқали берилишининг олдини олишдир.

2020 йилда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, кичик корхоналар товар айланмасидан ундириладиган солиқ эса 4 фоиз миқдорида сақланиб қолинади.

Бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2020 йил учун Консолидациялашган бюджет даромадлари 2020 йилда 159 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 24,3 фоиз даражасида (2019 йилда – 146,7 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 28 фоиз) прогноз қилинмоқда.

2020 йил учун Давлат бюджетининг жами харажатлари 131,1 трлн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, давлат бюджети харажатларининг
53 фоизини ёки 69,7 трлн. сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ташкил этади (Аксарият давлатларда бу кўрсаткич 35-40 фоиз).

Инвестиция дастури асосида ижтимоий соҳа объектларига қилинадиган капитал харажатларни (5,7 трлн. сўм) ҳисобга олган ҳолда ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағлар улуши 55 фоизга етади ва ўтган йилга нисбатан 24,2 фоизга ўсади.

“2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасида Давлат бюджети даромадлари 128 трлн. 460 млрд. сўм, харажатлари эса 131 трлн. 104 млрд. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида тақчиллик билан прогноз қилинмоқда.

Мажлисда “2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун муҳокама қилиниши жараёнида бундай ҳужжат илк бор ишлаб чиқилгани қайд қилиб ўтилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.