Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат божхона қўмитасининг ахбороти эшитилди
18:33 / 2021-10-14

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг жорий йилнинг 9 ойи давомида Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Мазкур мажлисда Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди раҳбарлари, Ҳисоб палатаси ҳамда Молия вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида Давлат божхона қўмитаси томонидан давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан божхона органлари инфраструктурасини ривожлантириш, “рақамли иқтисодиёт” доирасида божхона соҳасига замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулай шарт-шароит яратишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилган.

Шу билан бирга, мажлисда Давлат божхона қўмитаси тизимида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти томонидан ўтказилган назорат тадбирларининг натижаси бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар ҳам муҳокама қилинди.

Депутатлар томонидан соҳада йўл қўйилган молиявий хато ва камчиликлар, унинг келиб чиқиш сабаблари, йўл қўйилган мавжуд молиявий хатоликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳам танқидий кўриб чиқилди.

Мажлисда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг Давлат божхона қўмитаси тизимида бюджет маблағларидан мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, бюджет соҳасида молиявий хатоликлар ва камчиликларнинг олдини олишга қаратилган қарори қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Ахборот хизмати