Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бошқарув органлари раҳбарлари иштирокида йиғин ташкил этилди
11:14 / 2023-11-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари “Фарғона” дала-ўқув майдонида округ ҳудудида жойлашган давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилот раҳбарлари билан йиғин бошланди.

Тантанали очилиш маросимида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ҳамда Фарғона ва Наманган вилоят ҳокимлари ҳарбий либосда иштирок этди. Шунингдек, “Фарғона” полигонида ташкил этилган йиғинда Фарғона, Наманган ва Aндижон вилоятлари ҳокимлари ўринбосарлари, туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар раҳбарлари мамлакат мудофаасини ташкиллаштириш доирасида юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш учун бевосита ҳарбий хизмат муҳитида бўлди.

Мазкур йиғин орқали давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг жанговар тайёргарлик бўйича назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш йўли билан аввал олинган ҳарбий кўникмаларини қайта тиклаш (шакллантириш) ва такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилишни ўрганиш (ўзлаштириш), маънавий-ахлоқий ва маънавий-руҳий сифатларини ривожлантириш, давлат ҳарбий қурилиш ишларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, уларда дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсад қилинган.

[gallery-14773]

Йиғин давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбири ўтказилиб, “Вилоят ҳарбий-маъмурий сектори боғи” барпо этилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА