Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат байроғига бағишланган тадбирга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
12:57 / 2022-11-04

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб юртимизнинг 15 та шаҳрида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида “Yangi nafas” спорт мусобақалари ўтказилади.

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида мазкур мусобақаларга тайёргарликнинг боришига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.  

Йиғилиш давомида “Йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг жойлардаги ижроси, бажарилиш жараёни, ноқулай об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб иштирокчиларнинг форма масаласини кўриб чиқиш каби қатор мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.  

Шунингдек, Давлат байроғи кунига бағишланган югуриш мусобақаларига ҳудудларда қай тарзда тайёргарлик ишлари кетаётганлигини ўрганиш мақсадида жойларда бўлиб келган ишчи гуруҳ аъзоларининг ахборотлари тингланди.  

Йиғилиш якунида давлатимиз рамзларини қадрлаш, хусусан мамлакатимиз байроғи қабул қилинган кунни муносиб нишонлаш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, минг-минглаб инсонларни соғлом турмуш тарзига ошно тутинишга жалб этишга қаратилган саломатлик тадбирини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича тегишли ташкилот мутасаддиларига аниқ топшириқлар юкланди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА