Бугун давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганига 31 йил тўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.
Шу маънода бугунги шонли сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янгради.
Шундан сўнг Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи О. Бозоров тадбир иштирокчиларини бугунги байрам санаси билан муборакбод этиб, Давлат байроғи қабул қилинган кундан бошлаб ўтган 31 йиллик давр эсланди.

Шу билан бирга тадбирга таклиф қилинган Тошкент Давлат Юридик университети доценти А.Ҳақбердиев ҳам тадбирдан сўз олиб, байроғимизнинг ранглари, ой ва юлдузларнинг рамзий маъноси ҳақида тўхталди.
Тадбир иштирокчиларидан Бюронинг Шайхонтоҳур ҳамда Мирзо Улуғбек туман бўлимлари давлат ижрочилари ўз ижоди билан тадбирга шукуҳ бағишлади.
Байрам тадбирлари бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.
ЎзА