English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат активларини электрон оммавий савдоларга чиқариш тартиби жорий қилинмоқда
14:39 / 2024-07-16

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўрилган навбатдаги масала «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.

Иккинчи ўқишда муҳокама қилинган мазкур қонун лойиҳаси билан давлат активларини сотишда хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ҳамда мамлакатимизда бозор тамойилларига асосланган соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида давлат активларини «ноль» харид қийматида сотиш амалиётидан воз кечилиб, электрон оммавий савдоларга чиқариш тартиби жорий қилинмоқда.

Шунингдек, хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини ҳамда давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасасини ўзгартириши кўрсатилган ҳолларда давлат мулкини гаровга беришга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда. Давлат унитар корхонаси ва давлат муассасасини хўжалик жамиятига ўзгартирилаётганда баҳолашни ўтказмаслик назарда тутилмоқда.  

Қонун лойиҳасидаги тартиблар давлат активларини замонавий услублар асосида сотиш орқали хусусийлаштиришни жадаллаштиради, хусусийлаштириш жараёнларининг очиқ ва ошкоралиги таъминланади.

М.Комилова, ЎзА