English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Давергоедезкадастр"да 9 нафар раҳбар ишдан олинди
11:05 / 2020-07-21

Жорий йилнинг 17 июль санасида яна 9 нафар раҳбар лавозимидан озод этилди.


Бир неча кунлар аввал "Давергоедезкадастр" қўмитасида "тозалаш" ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди. "Тозалаш" ишлари натижасида 7 нафар раҳбар лавозимини суиистеъмол қилгани, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан ёндошиб тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги ва энг асосийси халқнинг муаммоларига чуқур ўрганиб ечим топмагани учун ишдан бўшатилган.

Жорий йилнинг 17 июль санасида яна 9 нафар раҳбар лавозимидан озод этилди.

Улар, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Шоманай, Тахтакўпоир, Беруний, Элликқалъа тумани ва Нукус шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Когон туман “Ермулккадастр” корхоналари раҳбар ва ходимлари бўлиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.