Давергеодезкадастр қўмитасининг 6 нафар ходимида коронавирус аниқланган
"Давергеодезкадастр" қўмитасида 6 нафар кишида коронавирус аниқланди.
"Давергеодезкадастр" қўмитасида 6 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда қўмитанинг ахборот хизмати маълум қилган.
"Давергеодезкадастр" қўмитаси тизимида 10 мингдан ортиқ ходим фаолият олиб борса, бугунгача 6 та (Тошкент вилоятида 3 та, Хоразм вилоятида 2 та, Қашқадарё вилоятида 1 та) ходимда ушбу вирус аниқланган ва карантинга олинган. Ҳозирда бу ходимларнинг 2 таси тўлиқ соғайган, 4 таси шифохонада стационар ҳолатда даволаниш жараёнида.