English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давергеодезкадастр қўмитасида «Ер муносабатлари» мавзусида вебинар бўлиб ўтди
11:25 / 2020-07-10

Ушбу вебинарда фуқаро ва тадбиркорларнинг ер масалалари бўйича қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, бу йўналишдаги савол ва таклифларни тинглаш кўзда тутилди.


Ушбу вебинарда фуқаро ва тадбиркорларнинг ер масалалари бўйича қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, бу йўналишдаги савол ва таклифларни тинглаш кўзда тутилди.

Вебинарда 60 дан зиёд фуқаро ва тадбиркорларнинг ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни қайтариш, ёш тадбиркорларга аукционсиз ер бериш тартиби, ерга эгалик қилишнинг қонуний асослари каби кўплаб долзарб саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

- Бугун ўтказилган вебинар чекка ҳудудларда бизгача етиб келмаётган муаммолар борлигини кўрсатиб берди, – дейди мутахассис Рустам Пайзиев. – Онлайн мулоқот фуқаролар ва тадбиркорларимизнинг мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда барча саволларга қонун доирасида ечим топишга имконият яратди.

Ҳозирги кундаги карантин чораларини инобатга олган ҳолда, фуқаролар ва тадбиркорлар билан алоқаларни тўғридан тўғри олиб бориш мақсадида ҳар ҳафта душанба ва пайшанба кунлари турли мавзуларда шу каби вебинарлар ташкил этиш режалаштирилган.

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати