Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Даулетиярбек” достонининг тўпланиши, чоп қилиниши ва тадқиқ этилиши
17:08 / 2024-03-11

Улзода ЕСЕМУРАТОВА Докторант Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Нукус, Ўзбекистон

PDF шаклида юклаб олиш

Аннотация

Ушбу мақолада қорақалпоқ халқ достони “Даулетиярбек”нинг тўпланиши, чоп қилиниши ва тадқиқ этилишига оид маълумотлар берилади. Мазкур достоннинг Қўнғиротда яратилиб, бахшилар, қиссахонлар томонидан Хоразм ва Туркманистонга тарқалиши, унинг ҳатто Кавказорти версиялари ҳам мавжудлиги, “Даулетиярбек” достони ўтган асрнинг 30-йилларида ёзиб олинган бўлса-да, баъзи сабабларга кўра кўп вақт нашр қилинмаганлиги, достон ҳақида алоҳида тадқиқотлар ҳам олиб борилмаганлиги кўрсатиб ўтилади. Туркманлар орасида достон машҳур бўлиб, туркман фольклоршунослари унинг муаллифини Маъруфий дея талқин қиладилар.

Таянч сўзлар: достон, бахши, қиссахон, версия, Маъруфий.