Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан қурилиш соҳаси, жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини, маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, талон-тарож қилинишининг олдини олиш борасида қатъий прокурор назорати ўрнатилиб, доимий мониторинглар ўтказилмоқда.
Хусусан, ўтган йилда дастур доирасида бажарилган ишлар ҳажмига оид далолатномаларнинг ҳаққонийлиги ўрганилганида 7 миллиард 700 миллион сўмлик аслида бажарилмаган ишлар ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди.Ушбу жараёнда 5 миллиард 300 миллион сўмлик амалда бажарилмаган ишлар охирига етказилиши, 2 миллиард 700 миллион сўмлик сифатсиз ишлар бартараф этилиши таъминланди.
Вилоят ишчи гуруҳининг амалий ёрдами билан дастурларга киритилган объектларнинг экспертиза хулосалари олинди, танлов ва тендер савдолари ўтказилди, 4922 та пудрат шартномалари тузилди, 956 миллиард сўм маблағ молиялаштирилди. Дастур ижросини таъминлашга масъул 328 нафар шахслар расман огоҳлантирилди, 16 нафари интизомий, 6 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 9 та жиноят иши қўзғатилди.
М. Сулаймонов, ЎзА