Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дастурхонимиз тўкинлиги йўлида
15:57 / 2015-09-04

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги 315 фермер хўжалиги ва икки агрофирма миришкорлари ушбу мавсумда эл дастурхонига 100 минг тоннага яқин мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етказиб беришни режалаштирган.

– Туманда боғдорчиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Нукус тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси Султон Жамолов. – Жорий йили 61 гектар майдонда узумзор ва 50 гектар майдонда интенсив боғ янгидан барпо этилди.