Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дастурда қадриятларни сақлаш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратилган
20:35 / 2024-10-06

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзоднинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Партия фаоллари, зиёлилар, кекса отахону-онахонлар, турли соҳа вакиллари иштирок этган тадбирда номзоднинг сайловолди дастури ўқиб эшиттирилди.  

Партиянинг бош мақсади “Қудратли давлатга таянган, қонунлари миллий ва умуминсоний қадриятларга уйғун, инсон қадри баланд, фаровон жамият қуриш” бўлса, бош шиори “Қадриятларга таянган тараққиёт”дир. Шулар асосида халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналарини, маънавий ва маданий меросини асраш ҳамда уларни кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз онгида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга ҳисса қўшишдир.  

Партия миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни сақлаш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратиш билан бирга, маданий мерос муҳофазаси, ундан фойдаланиш, ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратишни асосий вазифа сифатида белгилаб олган. Шунингдек, партия ўзбек тилининг нуфузи ва обрўсини сақлаш юзасидан давлат тили мақомини ошириш, кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратади.  

Учрашувда “Халқ табобати тўғрисида”ги, “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш, “Саховатли тадбиркор” ва “Ҳалол мансабдор” мезонлари асосида фуқароларни рағбатлантириш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка таништириш орқали жамиятни қадриятлар атрофида бирлаштириш каби партия дастуридаги вазифалар ҳақида ҳам сўз юритилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири