Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дастурда нима учун тарбия ва таълимга катта устуворлик берилган?
21:14 / 2021-09-21

“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили Феруза Муҳамеджанова иштирокида “Ишга марҳамат” Мономарказида номзод дастури тарғиботи юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

– Ёшлар тарбия ва таълимини мустаҳкамлаш, уларни маънавиятли ва маърифатли қилиб вояга етказишга барча замонларда энг асосий вазифа сифатида қаралиб келинган. Бу масалалар “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳам энг устувор вазифалари ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, номзодимизнинг дастурида ҳам тарбия ва таълимга, яъни ҳаёт-мамот масаласига катта устуворлик берилган, – деди Ф. Муҳамеджанова.

Учрашувда Алишер Қодировнинг дастури мазмун-моҳияти, унинг муҳим йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчилар саволларига жавоб қайтарилди.