Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дастур ижроси амалда
09:52 / 2020-09-06

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг ишсиз қатламини бандлигини таъминлаш мақсадида қатор ижтимоий дастурлар асосида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.


Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг ишсиз қатламини бандлигини таъминлаш мақсадида қатор ижтимоий дастурлар асосида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Натижада ҳудудларда ишсизликка барҳам берилиб, кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.

Жумладан, Иштихон туманида ҳам “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳудудда кўплаб оилалар доимий даромад манбаига эга бўлиб, ҳам оила турмуш шароити яхшиланмоқда, ҳам туман иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшилмоқда. Туман ҳокимлиги ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунгача “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури асосида 700 тадан ортиқ кредит расмийлаштирилган бўлиб, умумий қиймати 20 миллиарддан ортиқ имтиёзли кредит ажратилган. Ушбу кредит маблағлари ҳисобидан ҳудудда хизмат кўрсатиш, паррандачилик, чорвачилик, қуёнчилик, асаларичилик, ишлаб чиқариш соҳаларида қатор оилавий корхоналар иш бошлади.

“Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғини Бештут қишлоғида яшовчи Бекзод Қосимов жорий бошидан ўз маблағлари ҳисобидан хонадонида паррандачилик йўналишида гўшт етиштириш бўйича 2 мингта броллер жўжа парваришига мўлжалланган товуқхона ташкил қилди. Натижа кутилганидек бўлгач ишни ривожлантириш учун “Агробанк” АТБ туман филиалидан “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури бўйича 14 миллион 500 минг сўм имтиёзли кредит олди.

photo_2020-09-06_10-54-59.jpg

- Бир муддат паррандачилик корхонасида ишлаб тажриба орттирдим ва оилавий бизнесни бошлашни мақсад қилдим, - дейди Бекзод Қосимов. – Киши бир ишни бошини тутиб, чин дилдан меҳнат қилса, ҳар қандай ишда унум бўлади. Бугун оиламиздаги 4 киши шу иш билан банд. Даромад ҳам ёмонмас. 40-45 кунда 15-16 миллион даромад топаяпмиз. Энг муҳими, оиламиз тинч, ҳамма иш билан банд.

Мансур Ботиров 2019 йил бошида “Жасур акфа ромлари” оилавий корхонасини ташкил қилган эди. Ўтган давр мобайнида ўзи ва уч нафар укаси билан мазкур корхонада ёғоч ва алюмин эшик-ромлар тайёрлаб, туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келди. Замон талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида жорий Мансур Ботиров “Агробанк” АТБ Иштихон туман филиалидан “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури асосида 200 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, МДФ эшиклар ва Акфа пласт ромлар ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилди. 

- Бугун юртимизда қурилиш, бунёдкорлик ишларигаалоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди Мансур Ботиров. – Шу боис, йил сайин эшик-ромларга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Замон талабига мос эшик-ромлар ишлаб чиқариш учун замонавий асбоб-ускуналар харид қилди. Корхонада МДФ эшиклар ясашни бошладик. Акфа пласт ромларни тайёрлаш жараёни бироз тўхтаб турибди. Бунинг учун айланма маблағ камлик қилаяпти. Бу борада ҳам банкка мурожаат қилганмиз. Агар ушбу масаламиз ҳам ижобий ечим топса, корхонамизда ишлаб чиқариш ҳажми янада ортади. Энг муҳими, қўшимча иш ўринлари яратиш имконияти яратилади. 

Туман ҳокимлигидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида тумандаги оилавий корхоналарда 800 нафарга яқин аҳоли иш билан таъминланган.

photo_2020-09-06_10-55-04.jpg

photo_2020-09-06_10-55-06.jpg