Дастлабки ҳосилдан хирмон
Айни кунларда Фарғона вилоятида сифатли ва юқори навли пила етиштириш ишлари давом этмоқда. Хусусан, Бешариқ тумани биринчи бўлиб режани уддалаган бўлса, тошлоқликлар кейинги сафда чилги ҳосил хирмонини бажарди.
Айни кунларда Фарғона вилоятида сифатли ва юқори навли пила етиштириш ишлари давом этмоқда. Хусусан, Бешариқ тумани биринчи бўлиб режани уддалаган бўлса, тошлоқликлар кейинги сафда чилги ҳосил хирмонини бажарди.Тошлоқ тумани пиллакорлари бу йил 156 тонна “кумуш тола” етиштириш мақсадида 2 минг 420 қути ипак қуртини зооветеринария талаблари асосида парваришладилар. Айни пайтда пиллакорларнинг етиштирган ҳосили кўзланган даражада тош босмоқда. Ҳар қути ипак қуртидан ўрта ҳисобда 60 килограммдан “кумуш тола” йиғиштирилмоқда.
“Тошлоқагропилла” масъулияти чекланган жамияти томонидан тарози устида пиллакорлар билан ҳисоб-китоб қилинаётгани мўл ва сифатли пила етиштиришга раҳбатлантирмоқда.