Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дастгоҳли асарлар кўргазмаси
17:04 / 2025-10-24

Тошкент Фотосуратлар уйида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти доценти, рассом Чори Бекмировнинг “Кўнгилдан бир лавҳа” номли шахсий рангтасвир кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Юртимизнинг жанубий ҳудудларидан бири — Қашқадарё воҳасида туғилиб ўсган таниқли ижодкор Чори Бекмиров асарларида миллий анъаналар билан замонавий ифода услуби уйғунлашиб, табиат манзаралари, инсон ва муҳит муносабати эстетик жиҳатдан янги талқинда намоён бўлади.

Рассомнинг ижодий изланишлари ҳозирги ўзбек тасвирий санъатида табиат ва инсон муносабатларининг бадиий талқинини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга. 

[gallery-25887]

Унинг рангтасвирдаги ижоди ҳам бир неча жанрларда бажарилган бўлиб, булар тарихий, маиший, портрет, манзара, натюрмортлардан иборат. Асарларнинг жанри турли бўлсада ҳар бирига индивидуал ёндашувни кузатиш мумкин. 

Яратилган асарлар жуда кўп, аммо уларнинг ўзига хослиги айнан рассом дастхатини бир қарашдаёқ ажрата олиш ва илғай олишида.

Рассом рангтасвирда асосан манзаралар яратади. Манзаралар эса бепоён кенгликларни ўзига қамраб олади ва томошабинга ўзига хос дастхат орқали етказишга интилади. 

Унинг асар яратишдаги яна бир хислати борки, у одатда манзара қўйнига албатта, инсон образини тасвирлашга интилади. Ижодкор табиат ва инсонни бирга, яъни табиат қўйнида унинг ажралмас бир қисми сифатида тасвирлашни хуш кўради.

Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев(сурат), ЎзА