Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарё ўзанларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилмоқда
11:27 / 2021-10-05

Президентимиз раислигида жорий йил 24 август куни экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бугунги кунда мазкур йиғилишда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, бунда қўмита ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ташаббускорлигида идоралараро ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Ишчи гуруҳлар таркибида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, экология ва солиқ соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда.

Қўмитанинг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи Зиёда Аҳмедованинг маълум қилишича, айни кунларда мазкур ишчи гуруҳ дарё ўзанларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганмоқда.

– Айтиш жоизки, юқорида қайд этилган йиғилиш баёнига кўра, икки ой муддатда Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари ўзанида жойлашган 64 та, Қашқадарё, Танхоздарё, Лангар, Яккабоғдарё дарёларидаги 20 та, Зарафшон ва Қорадарё даресида 6 та, Наманган вилоятида Сирдарё, Норин ва Қорадарё ўзанида 6 та, Сурхондарё ва Тўпаланг дарёларидаги 4 та лицензияли карьерлар ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудидан оқиб ўтган Сирдарё дарёси ўзанида 26 та ноқонуний карьер бўйича давлат экологик экспертиза хулоса талабларига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда лицензияларни бекор қилиш юзасидан зарур чораларни кўриш белгиланган. 

Бу талабга асосан тадбиркорлик субъектларида ўтказилаётган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини хабардор қилиш орқали амалга оширилмоқда, – деди З.Аҳмедова.

Айни чоғда ишчи гуруҳ республика ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ўзанларида жойлашган 19 та тадбиркорлик субъекти фаолиятини ўрганмоқда.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА